Чилонзор туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг доллар пора билан ушланди

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида ушланди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» ўзининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, хабар берди.
Маълумотларга кўра, давлат хизматчиси тадбиркорга 1,4 миллон АҚШ доллари эвазига 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ҳокимлик вакили Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 25 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.
Қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг