10:29 / 02.07.2020
2 980

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8900дан ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8900дан ошди
2020 йил 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8904 (+123) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), қолган 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда республикада 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3030 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8900дан ошди