17:11 / 06.07.2020
1 412

Нурмат Отабеков: «Вирус билан курашяпмиз, лекин қўлимизда аниқ қўлланма, аниқ дори йўқ»

Нурмат Отабеков: «Вирус билан курашяпмиз, лекин қўлимизда аниқ қўлланма, аниқ дори йўқ»
Видеодан кадр /Ўзбекистон 24 телеканали
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканалидаги чиқишида коронавирусга қарши кураш борасидаги саволларига жавоб берди.

«Биз тўрт ойдан буён коронавирус билан курашяпмиз, лекин қўлимизда аниқ бир қўлланма, аниқ бир даволовчи дори йўқ. Биз фақат ниқобларни тақиш орқали касалликнинг олдини олиш мумкинлигини аниқ айта оламиз. Биз билганимиз бундан бошқа чора йўқ.

Касаллик ортиб кетаётганининг яна бир сабаби – одамларнинг касал бўлганини тан олмаётганидир. Бизда кўпчилик одамлар касаллик оғир даражада ўтганига қадар шифокорга мурожаат қилишмайди. Масалан, ҳид билмай, таъм билмай қолиш оддий гриппга тегишли аломатлар эмас. Ўзингизни ёмон ҳис қилдингизми, шифокорга телефон орқали мурожаат қилинг.

Дунё тиббиёти вакцинани ишлаб чиқиши учун анча вақт кетади. Тажриба натижалари исбот талаб қилмайдиган даражада аниқ бўлсагина уни қўллаш мумкин бўлади. Энг асосий вакцина – бизнинг ҳаёт тарзимиз. Ҳаёт тарзимизда касаллик менга ҳам юқиши мумкин, деган ўй билан яшаб, ўзимизни ҳимояласак, касалликни енгишимиз мумкин.

Биз ҳаммани жазолай олмаймиз, шу учун бир-биримизга эътиборли бўлайлик, бир-биримизга танбеҳ берайлик. Карантин чекловларига риоя қилишга эришсак, коронавирусни енгишимиз мумкин
», деди Отабеков.

Маълумот учун, Ўзбекистонда касаллик аломатларсиз ва енгил ўтаётган беморлар 5 июлдан бошлаб уй шароитида даволаниши мумкин бўлади. Аммо ҳозирча уй шароитида қандай даволаниш, қайси дори воситаларини қабул қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)