18:50 / 06.07.2020
2 445

Ҳозиргача уй-жой сотиб олиш учун субсидия сўраб 18,4 мингдан ортиқ ариза келиб тушган

Ҳозиргача уй-жой сотиб олиш учун субсидия сўраб 18,4 мингдан ортиқ ариза келиб тушган
Давлат хизматлари агентлигининг хабар беришича, 6 июль кунига қадар уй-жой сотиб олишга субсидия олиш учун 18,4 мингдан ортиқ ариза келиб тушган.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан жорий йилнинг 6 июль кунига қадар Давлат хизматлари маркзалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олишга субсидия олиш учун 18,4 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.

Шундан, 2,5 мингдан ортиқ (14 %) фуқароларга субсидия ажратиш учун хабарномалар берилган, 6 мингга яқин (32,5 %) фуқароларнинг аризалари рад этилган, 1,3 мингдан ортиқ (7 %) аризалар фуқаролар томонидан бекор қилинган ва 8,3 мингдан ортиқ (45 %) аризалар туман (шаҳар) комиссиялари томонидан кўриб чиқилмоқда
», дея агентлик директорининг матбуот котиби Севара Зокированинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Унинг қўшимча қилишича, агентлик томонидан ўтказилган мониторинглар давомида 550дан ортиқ фуқароларнинг аризалари ваколатли ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилмаган ҳолатлар аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли ташкилотларга 64 та тақдимнома, 400 та огоҳнома киритилди ва 43 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларгина уй-жой харид қилиш учун субсидия олиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳозиргача уй-жой сотиб олиш учун субсидия сўраб 18,4 мингдан ортиқ ариза келиб тушган

Жамият янгиликлари