Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди

1 дақиқа ўқиш3.1K
Ўзбекистонда янги Аи-80 люкс маркали бензин сотувга чиқарилди
Фото: Telegram
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг UNG Petro корхонаси UNG миллий бренди остида аҳолига сифатли нефть махсулотларини етказиб беришда яна бир қадам ташлаб, бензин маҳсулотининг янги маркасини яратиш бўйича амалий ишларни якунлаб, Аи-80 люкс маркали бензин ишлаб чиқаришни бошлади.

UNG Petro МЧЖ директори М.Мусаевнинг таъкидлашича, Аи-80 люкс бензини автомобиль двигателининг фаолиятига, шунингдек, унинг чиқинди газини қайта ишлаш тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳамда бир марта тўла бак ёқилғи қуйиш натижасида 50 км гача кўпроқ масофани босиб ўтишни таъминлайди.

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШлардан бирида Аи-80 люкс маркасидаги бензиннинг 4500 сўмдан сотилаётгани ҳақидаги суратлар тарқалган.

Аввалроқ Фарғонада 2023 йилдан бошлаб Аи-92 бензин ва «Евро-5» стандартидаги дизель ишлаб чиқарилиши, Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда июль ойидан бошлаб «Евро-5» ёқилғисига эга шохобчалар пайдо бўлиши режалаштирилгани ҳақида хабарлар берилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?