08:36 / 07.07.2020
3 604

Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди

Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди
Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши ҳали ўзининг энг юқори чўққисига чиқмади, касаллар сони ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов «Qalampir.uz» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Йўқ, ҳали ‘пик’ ҳолатга чиққанимиз йўқ. Биз ўсишда давом этяпмиз», — деб таъкидлаган соғлиқни сақлаш вазири.
Шунингдек, вазир коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият ва карантин чекловлари қачонгача давом этиши мумкинлиги ҳақида ҳам ўз фикрини билдирган.

«Буни шу кунгача кўплаб олимлар башорат қилишга ҳаракат қилди. Лекин бирортасининг тахмини тўғри чиққани йўқ. Шунинг учун мен ҳам башорат қилмайман. Айтиш жуда қийин», — деди Алишер Шодмонов.

Вазир Ўзбекистонда коронавирусдан сақланишнинг муҳим воситаси тиббий ниқоб тақиш, озодаликка риоя қилиш ва ижтимоий масофа сақлаш эканини айтиб, касалликнинг тўхташи одамларга боғлиқлигини таъкидлади.

«Ҳаммаси сиз-у бизга, халқимизга боғлиқ. Аниқ қоидалар бор. Уларга риоя этилса, итоат қилинса, биз бу касаллик устидан ғолиб чиқа оламиз. Шундагина касалликдан 2-3 ойда қутилиб кетишимиз мумкин. Акс ҳолда бу вирус узоқ йиллар давомида организмимизда сақланиб қолиши мумкин», — деди соғлиқни сақлаш вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус ҳали энг юқори чўққисига чиқмаганини айтди