
Фото: ИИВ ҳузуридаги ЙҲХББ
Узоқ масофага қатновчи ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчиларни янада сергаклантирувчи усуллардан фойдаланилмоқда.
Хусусан, катта чўл ҳудудидан ўтган Газли шаҳарчаси орқали ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 324-километрида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобилнинг макети йўл ёқасига ўрнатилиб, қоидаларга амал қилмаслик оқибати ана шундай мудҳиш бўлиши мумкинлиги эслатилмоқда.

Фото: ИИВ ҳузуридаги ЙҲХББ
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимларининг фикрича, ушбу макетни кўрган ҳайдовчи ўзида ҳам ушбу ЙТҲга учраган автомашина каби ҳолат содир бўлмаслиги ҳақида ўйлайди. Нафақат ҳайдовчи, балки йўловчилар ҳам ҳайдовчидан белгиланган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаракатланишини талаб қилади.

Фото: ИИВ ҳузуридаги ЙҲХББ
Бухоро вилоятиЙТҲ макетиҲайдовчилар ҳушёрлигиАвтомобиль йўлиХалқаро аҳамиятҚоидаларга амал Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар