11:02 / 12.07.2020
2 312

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12,7 мингдан ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12,7 мингдан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 193 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

11 июль куни 486 кишида касаллик аниқланди ва бу рекорд кўрсаткичдир. Тошкентда 2, Хоразмда бир бемор вафот этиб, жами ўлимлар сони 57тага етди.

Шунингдек, 193 бемор тузалиб, шу вақтгача касалликдан соғайиб чиққанлар сони 7723 нафарга етди.
Айни вақтда шифохоналарда 4925 нафар бемор даволанмоқда, шундан 45 нафари оғир, 6 нафари оғир аҳволда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 12,7 мингдан ошди