17:11 / 12.07.2020
1 559

Ўзбекистонда йил бошидан буён содир этилган ЙТҲларнинг қарийб 650 таси ўлим билан якунланган

Ўзбекистонда йил бошидан буён содир этилган ЙТҲларнинг қарийб 650 таси ўлим билан якунланган
Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярмида (январь—июнь ойлари) жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган бўлиб, бу ўтган йилнинг биринчи ярмидаги ЙТҲларга (2564 та) нисбатан деярли 7 фоизга кам, деб хабар бермоқда ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Ушбу ЙТҲлардан ўлим билан якунланган ҳолатлар сони 642 тани ташкил этган, шунингдек, 1746 та ЙҲТда эса тан жароҳати олинган қайд этилган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг 1154 таси (48,3 фоизи) пиёдалар, 383 таси (16 фоизи) болалар ва 101 таси (4,2 фоизи) велосипедчилар иштирокида содир этилган.

ЙТҲларнинг 26,2 фоизи пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши, 14,5 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 10,3 фоизи пиёда йўлга тўсатдан чиқиб қолиши, 7 фоизи қувиб ўтиш ёки қарама-қарши йўналишга чиқиш, 5,3 фоизи велосипедлар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши, 5,1 фоизи ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолиши ва 4,2 фоизи автомобилни маст ҳолатда бошқариш сабабларига кўра юз берган.

Йўл транспорт ҳодисаларининг 61 фоизи кундузи, 39 фоизи тунда содир этилган. ЙҲХББ маълумотларига кўра йўлларнинг жами 13,2 фоизида ёритгичлар ўрнатилган холос.

Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ Фарғона вилоятида — 357 та, Тошкент вилоятида — 304 та ва Тошкент шаҳрида — 274, энг ками эса Сирдарё (55 та), Жиззах (59 та) ва Навоий (78 та) вилоятларида қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда йил бошидан буён содир этилган ЙТҲларнинг қарийб 650 таси ўлим билан якунланган