22:21 / 13.07.2020
2 310

Тошкентда ҳар икки ҳафтада касалланиш ҳолатлари сони икки баробар ўсмоқда

Тошкентда ҳар икки ҳафтада касалланиш ҳолатлари сони икки баробар ўсмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда қатъий карантин тартибларининг қайтарилиши сабабларини маълум қилди.

«Ҳозирги кунда 5 мингдан ортиқ койкаларда коронавирус юқтирган беморлар даволаняпти ва бу жуда катта рақам. Карантин кучайтирилишининг асосий сабаби ҳам бу рақамларни кичрайтириш билан боғлиқ.

Касалланиш сонининг 2га кўпайтирилиш даври короноавирус тарқалишини аниқлаш учун энг асосий кўрсаткич саналади. Республиканинг асосий ҳудудлари яшил бўлиб турган пайтда коронавирус касаллигининг иккиланиш кўрсаткичи 10-11 ҳафтани ташкил қилган бўлса, ҳозир республика бўйича иккиланиш даври ўртача 3 ҳафтадан сал кўпроқ, Тошкентда эса 2 ҳафтага қисқарган
», деди Ҳабибулло Оқилов.

Оқиловнинг сўзларига кўра, олдин касалланиш ҳолатлари, асосан, чет элдан қайтган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, ҳозирга келиб, касалланаётганларнинг тенг ярми аҳоли орасидан чиқмоқда. Бу касаллик иккиланиш даврининг олдингига нисбатан қисқаришига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, штаб аъзоси коронавирусдан тузалганларнинг қон зардобини касалликдан даволанаётганларга қуйиш амалиёти бошқа давлатларда етарли самара бермагани боис Ўзбекистонда ҳам ҳозирча қўлланмаётганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус беморларини даволаш учун соғайиб кетганларнинг қон зардобидан антитела мақсадида фойдаланилиш йўлга қўйилиши ҳақида маълум қилинганди.

Кейинроқ Ўзбекистонда ҳам коронавирусдан соғайганларнинг қон зардобидан вирус юқтирган бошқа беморларни даволашда фойдаланиш усули Вирусология институти клиникасида икки нафар беморда қўллаб кўрилгани, лекин унинг самараси тўғрисида маълум қилиш учун ҳали эрта экани ҳақида айтилганди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳар икки ҳафтада касалланиш ҳолатлари сони икки баробар ўсмоқда