18:20 / 14.07.2020
2 368

Тошкентда яна 121 кишида коронавирус аниқланди

Тошкентда яна 121 кишида коронавирус аниқланди
Ўзбекистонда 2020 йил 14 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 121 кишига кўпайиб, 13 993 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланган беморларнинг барча 121 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Маълум қилинишича, 14 июль куни мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 44 нафар фуқаро соғайган ва тузалганларнинг умумий сони 8074 кишига, тузалиш кўрсаткичи эса 57 фоизга етди. Мамлакатда 65 киши коронавиус қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 5854 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна 121 кишида коронавирус аниқланди