
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини ноқонуний йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Доут-ота” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 7,6 миллион сўмлик 153 конвалютада жами 3825 дона “Конкор” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг