13:30 / 15.07.2020
1 855

Ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларга берилаётган имкониятлар

Ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларга берилаётган имкониятлар Давлатимиз раҳбарининг июнь ойидаги 4742-сонли Ўзини ўзи банд бўлган фуқароларни соддалаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Қарорлари қабул қилиниб, ушбу фуқароларга қулайликлар, кенг имконият ва имтиёзлар берилмоқда.

Хусусан, улар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари 23 тадан 67 тага кенгайтирилиб, эндиликда норасмий секторда банд бўлган фуқароларимизнинг фаолияти легаллаштирилади. Мобил илова орқали руйхатдан ўтишлари бепул қилиб қўйилди.

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларни ҳисобга олиниш уларга амалий кўмак бериш борасида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина Тошкент тумани давлат солиқ инспекциясида йил давосида 67 та фаолият тури бўйича 1412 нафар фуқароларни рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунга қадар 63 нафар фуқаро яшаш манзили бўйича ҳамда 43 нафар фуқаро фаоляит манзили бўйича рўйхатга олинди. Июль ойи бўйича бу кўрсатгич 212 та бўлиши режалаштирилган.

Ҳозирда Тошкент туман ҳудудидаги деҳқон бозорлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчилар, тикувчилар, аҳоли уйларини таъмирловчилар, транспорт васиталарига техник хизмат кўрсатувчилар, сартарошлар, нонвойларни ҳисобга олиш бўлиб, уларга тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича 9 нафар ДСИ ходими жалб қилинган.

- Бугун ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида мобиль илова орқали бепул рўйхатдан ўтдим,-дейди Тошкент тумани Қўқсарой ҚФЙ Ф.Хаджаев кўчасида истиқомат қилувчи Мухтабар Хайитметова. Ширинликлар тайёрлаб халқимизнинг яхши кунларида хизмат қиляпман. Соҳада 12 йиллик тажрибам бўлсада, меҳнат фаолиятим ҳеч қаерда қонуний қайд этилмаган эди. Эндиликда иш стажим меҳнат дафтарчасига ёзилади, бу эса пенсия ёшига етганимда нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини бартараф этади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган бу каби эзгу ишлар мамлакат иқтисодиётда ўсиши ва албатта аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини ўзи банд қилаётган фуқароларга берилаётган имкониятлар