
Айни вақтда Ўзбекистонда 141 887 нафар ишсиз, 57 958 нафар кам таъминланган, 27 525 нафар уй-жойга муҳтож оилалар мавжуд. Шунингдек, 350 151 нафар хотин-қизлар узоқ муддатга хорижга кетган. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Наврўз Мусаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатда 25 ёшдан юқори хотин-қизлар қатламининг 39,3 фоизи ўрта, 47,9 фоизи ўрта-махсус, 12,7 фоизи олий маълумотга эга.
«Бугунги кунгача 150 мингдан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги таъминланган бўлиб, шулардан 110 мингдан ортиғи ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган. 20 мингдан зиёд аёлга ўз-ўзини банд қилиш орқали вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари расмийлаштирилди. 8 мингдан ортиғига субсидиялар ажратилди. 426 нафар хотин-қизга 58 млрд сўмдан зиёд ҳажмдаги кредитлар ажратишга кўмаклашилди», деди вазирлик вакили. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар