12:55 / 16.07.2020
1 828

Тошкент вилояти ЙҲХБ карантин пайти шахсий «дача»ларга ҳам чиқишга рухсат йўқлигини маълум қилди

Тошкент вилояти ЙҲХБ карантин пайти шахсий «дача»ларга ҳам чиқишга рухсат йўқлигини маълум қилди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ барча фуқароларга Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканлари ёпилганлигини, фуқаролар карантин пайти ҳатто ўз шахсий дала ҳовлиларига ҳам бора олмасликларини, йўлларда вақтинчалик постлар ташкил этилганлигини эслатиб ўтди.

«Тўғри, кун исиб боргани сари тоғли ҳудудларга чиқиш истагида бўлганлар сони ҳам ортиб бораверади. Карантин, ишга бормаяпмиз, шундай вақтда соя-салқиндаги дала ҳовлимизга чиқиб кетиб, оилавий дам оламиз дейдиганлар сони ҳам ўсади. Аммо карантин ўз номи билан карантин. Бекорга уйда қолинг, кўчага чиқманг, деган чақириқлар кун тартибига чиқаётгани йўқ», — дея вилоят ЙҲХБ фуқароларни, айниқса дам олишга ишқибозларни тўғри тушинишга чақирди.

Шунингдек, тоғли ҳудудларга олиб борадиган автомобиль йўллари карантин сабаб вақтинчалик ёпилгани ва транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилгани эслатиб ўтилди.

«Сарсонгарчиликларга учрамай десангиз, анча йўл босиб, ярим йўлдан ортга қайтишни истамасангиз, карантин талабларига риоя этинг. Уйда қолинг, дам олишни уйда, оила даврасида ҳам ўтказса бўлади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари қайтадан кучайтирилди. Шу сабабли автотранспорт ҳаракати чекланди. Фақат куннинг муайян вақтидагина тегишли ҳудудлар доирасида ҳаракатланишга рухсат берилади.

Шунингдек, бир қатор объектлар фаолияти, жумладан, парклар, буюм бозорлари, бассейнлар, боғчалар, умумий овқатланиш объектлари, болалар оромгоҳлар, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти тўхтатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилояти ЙҲХБ карантин пайти шахсий «дача»ларга ҳам чиқишга рухсат йўқлигини маълум қилди