19:21 / 16.07.2020
2 502

Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди
Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Республика махсус комиссияси томонидан бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилинди.

Бугун, 16 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Миллий гвардия матбуот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров томонидан карантин тадбирлари кучайтирилиши билан ўтказилаётган назорат тадбирлари ҳақида маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида эпидемиологик вазият кескинлашгани туфайли Республика махсус комиссияси томонидан бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилинган.

«Айни пайтда карантин режимида республика бўйича жами 79 238 нафар фуқаро сақланмоқда. Уларнинг 21 738 нафари 198та объектда стационар шароитда, 57 500 нафари эса уй шароитида карантин режимини ўтамоқда.

Карантинга олинган 198та стационар объектларни қўриқлашга Ички ишлар, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва Миллий гвардия шахсий таркибидан жами 1 862 нафар, 14 128та уй хонадонларига эса 5 880 нафар ходим жалб қилинган», дея қайд этди Миллий гвардия вакили.

Таъкидланишича, кундалик равишда 4 807 нафар Миллий гвардия шахсий таркиби коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирларга жалб қилинмоқда. Бу ходимларнинг 1 190 нафари ЙПХга, 1328 нафари блокпост ва тўсиқ постларга, 897 нафари тарғибот-ташвиқот тадбирларига, 125 нафари дезинфекция ишларига, 254 нафари эса ҳамкорликдаги авторейдларга жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятида 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил этилди