13:31 / 18.07.2020
2 425

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳудуддаги ишсиз, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида тадбиркорликка жалб этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

– Хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида тадбиркорликка жалб этиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар натижасида 1 213 нафардан ортиқ аёллар ишли бўлиди, – дейди вилоят ДСБ бўлим бошлиғи Ихтиёр Қосимов.

– Шунингдек, уларнинг 54 нафарига 1,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олишда ёрдам берилди. Жумладан, 27 нафарига тикув машиналари учун 283,6 миллион сўм, 11 нафарига чоравачилик учун 263,9 миллион сўм, 6 нафарига асаларичилик учун 80,5 миллион сўм, 3 нафарига паррандачилик учун 40,6 миллион сўм, 3 нафарига миллий ширинликлар тайёрлаш асбоб-ускуналари учун 92,3 миллион сўм кредит олишда кўмаклашилди.

Масалан, Бухоро шаҳридаги “Отбозор” МФЙда истиқомат қилувчи Феруза Латипова ҳамда Муҳаббат Нуроваларга томорқасига иссиқхона қуришлари учун 25 миллион сўмдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берилди.
Ҳозирда 4-сектор томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Бухоро вилояти ДСБ Матбуот хизмати


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда