07:28 / 20.07.2020
4 005

Коронавирус сабаб азага айланган тўй!

Коронавирус сабаб азага айланган тўй!
Инсон ҳаётида никоҳ тўйи унутилмас онларга бой ҳисобланади. Бироқ ҳозирги оғир ва таҳликали шароитда тўй маросимлари фақатгина жиддий муаммоларга сабаб бўлишини ҳаётий мисоллардан ҳам кўриб гувоҳи бўляпсиз, албатта. Эслаганда қувончдан юракни ҳаяжонга солиш ўрнига фақатгина маҳзун қилувчи тўйлардан бири Ҳиндистонда июнь ойида бўлиб ўтди.

26 яшар куёвда тўйдан кейин COVID-19 аниқланди ва зудлик билан шифохонага олиб кетилди. Муолажаларга қарамай, куёв ўз тўйидан икки кун ўтгач вафот этди. Тўйда қатнашган 300 та меҳмоннинг 111 тасида вирус аниқланган бироқ келин ва унинг яқинларига вирус юқмаган. Тўйга келган меҳмонларнинг 200 нафари эндиликда куёвнинг дафн маросимида қатнашишди.

Қаттиқлаштирилган карантин чора-тадбирларидан сўнг Ҳиндистонда 50 кишилик тўйларга рухсат берилган, дафн маросимлари эса 20 кишилик қилиб белгиланганди. Статистик маълумотлар эса Ҳиндистонда айни пайтдаги COVID-19 нинг тарқалиш тезлиги ниҳоятда юқорилигини кўрсатиб турибди. Бугунги кунга қадар бу ерда вирусга чалинганлар сони жами 607000 та бўлиб, шулардан 17000 таси бу дунёни тарк этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус сабаб азага айланган тўй!