13:02 / 19.07.2020
1 831

Эксперт коронавирусга қарши вакцина кучи фақат бир неча йилга етиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Эксперт коронавирусга қарши вакцина кучи фақат бир неча йилга етиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Ҳар бир неча йилда бир марта коронавирусга қарши эмланишга тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинзбургга таяниб ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, грипп вакцинаси тез-тез ўзгариб туриши каби, эҳтимол коронавирусга қарши вакцинанинг антиганик таркибига ҳам ўзгартириш киритиш керак бўлади. Шу билан бирга, Гинзбург касалликнинг ривожланиши мониторинг қилинаётган қисқа кузатув даврида ушбу вирус ўз тузилишини кучли равишда ўзгартириши ҳақида ҳеч қандай далил топилмаганини таъкидлаган.

Аввалроқ, Гинзбург коронавирусга қарши эмлаш тақиқланган асосий ҳолатларни санаб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, вакцина иммунитет тизимининг оғир сурункали касалликлари бўлган одамлар учун мос эмас. Аутоиммун касалликлари бўлган беморларни эмлаш хавфсиз ҳисобланмайди, чунки бу сурункали касаллик кучайишига олиб келиши мумкин.

вакцина коронавирус
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)