19:50 / 19.07.2020
17 611

Қора седана коронавирусни буткул даволай оладими? Мутахассис жавоби

Қора седана коронавирусни буткул даволай оладими? Мутахассис жавоби
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева ижтимоий тармоқларда тарқалган қора седанани ичган инсон коронавирусдан буткул қутилар экан, қабилидаги фикрларга изоҳ берди.

- "Қора седана халқ табобати вакили бўлиб, турфа хил фойдали хислатлари бор. Ошқозон-ичак тизими, зарда қайнаганда, сафрони тўғри йўналтириш, димланиб туриб қолмаслигининг олдини олишда, ич қотишида яхши ёрдам беради. Ўпка касалликларида ҳам балғамнинг кўчишига яхши ёрдам беради. Лекин бу билан биз ҳамма дориларни четга суриб қўйиб фақат қора седана билан даволаниш керак, деган фикрдан йироқмиз. Қора седана ва халқ табобатининг бошқа вакилларини тиббиёт ходимлари тавсия этган дори-дармонлар билан бир қаторда ёки уларни қабул қилишни тугатгандан сўнг жараённи мукаммаллаштириб бериш учун қабул қилиш мумкин", - Феруза Ҳамробоева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирусга қарши кураш штаби 4 кун томоқни туз ва сирка билан чайиш ҳақидаги хабарни рад этган бўлса, Нурмат Отабеков Хитойдан Ўзбекистонга юборилган тестларда вирус йўқлигини билдирган, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги пиёз коронавирусни ўлдириши ҳақидаги хабарларни сафсата деб атаган, «дока ниқоб спирт билан намлаб тақиб юрилса, коронавирус юқмайди» мазмунидаги гап-сўзлар асоссизлиги, Бош давлат санитария инспектори саримсоқ пиёз ҳам антибактериал, ҳам антивирус препарат эмаслигини билдирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қора седана коронавирусни буткул даволай оладими? Мутахассис жавоби