Аббосбек Файзуллаев қайси жамоага мухлислик қилганини очиқлади

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев интервюларидан бирида 2026 йилги Жаҳон чемпионати финали олдидан қайси жамоага мухлислик қилиши ҳақидаги саволга самимий жавоб берди.
Футболчидан: "Сизнинг 'Барселона' мухлиси эканингизни биламиз. Жаҳон чемпионати финалида Аргентинага мухлислик қиласизми ёки Испаниягами?" дея сўралганда, у иккиланмасдан:
"Аргентинага. Чунки Мессичи", — дея жавоб қайтарди.
Файзуллаевнинг ушбу жавоби қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Айниқса, Аргентина финалда Испанияга мағлуб бўлгач, кўплаб интернет фойдаланувчилари ушбу видеони яна улашиб, футболчининг жавоби юзасидан турли ҳазиломуз ва қизиқарли изоҳлар қолдирмоқда.
Шунга қарамай, кўпчилик Аббосбек Файзуллаевнинг бу танлови Лионель Мессига бўлган ҳурмати ва мухлислиги билан боғлиқ эканини таъкидлаб, унинг самимий жавобини илиқ қарши олмоқда.






























Изоҳлар 0
…