date
views 4 091

Абитуриентлар кўп ҳужжат топширган ОТМ рейтинги эълон қилинди

Абитуриентлар кўп ҳужжат топширган ОТМ рейтинги эълон қилинди
2020/21 ўқув йилида олий таълим муассасасида таҳсил олиш учун 1 миллиондан ортиқ абитуриент ҳужжатларни қабул комиссиясига топширган. ДТМ абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат топширилган олий таълим муассасалари юқори бешлигини маълум қилди.

Унга кўра:
1. Самарқанд давлат университети – 75 минг 325 нафар, шундан 32 903 нафари кундузги, 4 380 нафари кечки, 38 042 нафари сиртқи.
2. Қарши давлат университети – 58 минг 118 нафар, шундан 24 432 нафари кундузги, 33 686 нафари сиртқи.
3. Андижон давлат университети – 57 минг 498 нафар, шундан 28 387 нафари кундузги, 29 111 нафари сиртқи.
4. Урганч давлат университети – 53 минг 255 нафар, шундан 25 471 нафари кундузги, 27 784 нафари сиртқи.
5. Термиз давлат университети – 51 минг 787 нафар, шундан 26 397 нафари кундузги, 394 нафари кечки, 24 996 нафари сиртқи.

Энг катта конкурс (биринчи танланган таълим йўналишига нисбатан):
- Андижон тиббиёт институти – 1 ўринга 27,81 тани.
- Тошкент давлат юридик университети – 1 ўринга 24,35 тани;
- Тошкент тиббиёт академияси – 1 ўринга 24,2 тани.
- Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 22,58 тани.
- Навоий давлат кончилик институти – 1 ўринга 19,5 тани ташкил этди.

Абитуриентлар қуйидаги таълим йўналишларига энг кўп рўйхатдан ўтказилди:
  • Самарқанд давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 9 013 нафар;
  • Қарши давлат университетининг “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 945 нафар;
  • Самарқанд давлат университетининг “Мактабгача таълим” таълим йўналиши сиртқи таълим шакли ўзбек гуруҳига – 7 890 нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абитуриентлар кўп ҳужжат топширган ОТМ рейтинги эълон қилинди