14:20 / 23.07.2020
3 076

“Ёлғиз бошга-қўш оғир” ёхуд чегарани бузган фуқароларга яна бир имкон берилди

“Ёлғиз бошга-қўш оғир” ёхуд чегарани бузган фуқароларга яна бир имкон берилди
Халқимизда “Ёлғиз бошга-қўш оғир”, деган нақл бор. Ж.И.нинг ёлғиз бошига ҳам оила, тирикчилик ташвишлари оғирлик қила бошлади. Шу важ билан Ж.И. 2020 йил февраль ойида жиноий шериги Ш.Ф. билан Ўзбекистон Республикасига Қозоғистон Республикасидан майда шоҳли молларни божхона назоратини четлаб, ноқонуний йўллар билан олиб ўтиб, Ўзбекистонда сотиш билан шуғулланиш тўғрисида келишиб, унга кўра, Ж.И. 2020 йил 19 февраль куни “Гулистон-авто” чегара ўтказиш маскани орқали Қозоғистон Республикасига қонуний равишда ўтган.

Қозоғистон Республикаси Шардара туманида жойлашган мол бозорида қозоғистонлик “Б” исмли фуқаро билан танишиб, ундан 200 дона она-бола қўй-қўзини 7.500.000 тенгега, яъни 20.000 АҚШ долларига сотиб олиб, Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига 190 дона майда шохли молларни чегара ўтказиш маскани бўлмаган ҳудуд орқали чегара сим тўсиқларини бузиб, олиб ўтган вақтида жиноят устида ҳарбий қисм Навоий вилояти тезкор қўриқлаш гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан Ж.И Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 2-қисмининг “а” банди ва 223-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,59, 62-моддаларига асосан 3 йил 8 ой 10 кун озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ш.Ф. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28,182-моддаси 2-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57,60,61-моддаларига асосан 33.450.000 сўм жарима ва ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган 1 йил 11 ой 29 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланди. 190 та қўй давлат ҳисобига ўтказилди.

Инсонпарварлик, кечиримлилик, адолатпарварлик руҳи билан йўғрилган қонунчилигимиз, бу йўлда давлатимиз олиб бораётган сиёсат туфайли Ж.И. ва Ш.Ф.ларга яна бир бор имконият берилди.

Жиноят ишлари бўйича
Конимех туман судининг раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ёлғиз бошга-қўш оғир” ёхуд чегарани бузган фуқароларга яна бир имкон берилди