16:43 / 23.07.2020
10 505

Муниса Ризаева ота-онаси пневмонияга чалингани, уларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди

Муниса Ризаева ота-онаси пневмонияга чалингани, уларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди
Фото: Instagram / @munisarizayeva
Хонанда Муниса Ризаева Instagram’да жонли эфирга чиқиб, ўзи, ота-онаси касал эканлигини маълум қилди. Унинг айтишича, айниқса, ота-онасининг аҳволи оғир. Хонанда 21 июль куни кислород аппарати излаётгани, ушбу ускуна шаҳар шифохоналарида қолмаганини билдирган эди.

«Илтимос, ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлигини асранг. Ҳеч қаерга чиқманг. Нафақат коронавирус, ундан ҳам ёмон касаллик чиққан. Онам ҳам, отам ҳам — ҳаммамиз касалхонадамиз. Пневмония — энг ёмон касаллик. Жуда ҳам кўп инсонлар пневмония билан касалланмоқда. Ота-онам жуда оғир аҳволда», — дейди Муниса Ризаева.

Хонанда Instagram’даги Stories’га Akfa Medline хусусий клиникасида укол олаётгани акс этган видеолар жойлаштирди.

Аввалроқ актриса Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза, режиссёр Сарвар Каримов ва унинг оиласи, «Беном» гуруҳи хонандаси Комил коронавирусга чалингани маълум бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муниса Ризаева ота-онаси пневмонияга чалингани, уларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилди