18:17 / 23.07.2020
2 912

Ўзбекистонда яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳолатларнинг ярми Сурхондарёда қайд этилди

Ўзбекистонда яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳолатларнинг ярми Сурхондарёда қайд этилди
Ўзбекистонда 23 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 172 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Касалланганларнинг умумий сони 18 703 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг
- 84 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 65 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 16 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Сурхондарёда бир кунда 84 кишида касаллик аниқланиши вилоят учун антирекорд ҳисобланади. Вилоятда коронавирусга чалинганлар сони 427 нафарга етди ва Сурхондарё касалланганлар сони бўйича Навоий ва Сирдарё вилоятларидан ўтиб кетди. Ҳозирда Сурхондарё вилояти Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан сўнг ўлим ҳолатлари бўйича учинчи ўринда турибди. Вилоятда ҳозирга қадар 6 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 23 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 152 кишида коронавирус аниқланиб, касалланганлар сони 18 531 нафарга етганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яна 172 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳолатларнинг ярми Сурхондарёда қайд этилди