21:05 / 23.07.2020
2 504

Иқтисодчи карантинда даромадсиз қолганларга электронлаштирилган тизимда пул тарқатишни таклиф этди

Иқтисодчи карантинда даромадсиз қолганларга электронлаштирилган тизимда пул тарқатишни таклиф этди
АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «MFactor» лойиҳаси меҳмони бўлиб, карантин чоралари қачон фойда бериши, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистонда карантин пайтида одамларга пул тарқатишнинг ижобий томони шундаки, биринчидан, маъмурий ишларни бажаришдан қутуламиз. Аҳолига дори тарқатилиши ҳақида айтиляпти. Аввал шу дори харид қилинади. Уни тарқатиш бўйича қанчадан қанча қоғоз тўлдирилади. Бунга ҳам ресурс (ходимларга маош, транспорт харажатлари ва бошқалар) сарфланади.

Аҳолига пул тарқатиш тизими электронлаштирилиши керак, деб ўйлайман. Бунда маъмурий харажатларга ўрин қолмайди. Масалан, озиқ-овқат кўринишидаги ёрдам бериладиган бўлса, нон нархи қўшиб ёзилиши мумкин.

Пул кўринишида ёрдам беришни ташкил қилиш учун электрон платформа яратиш, call-марказларни ишга тушириш лозим. Нима учун пул тарқатишда ўғрилик бўлмайди? Электрон платформа орқали ёрдамга муҳтож инсон паспорт маълумотларини киритади. Шу тариқа, СТИР (ИНН) рақамини аниқлаб олиш мумкин. Сўнг мурожаат қилган шахснинг даромадлари тўғрисидаги маълумотни олса бўлади. Ушбу усул орқали фуқаронинг ҳақиқатан ёрдамга муҳтож ёки аксинчалигини билиб олса бўлади. Электрон маълумот киритолмаганларга эса call-марказлар кўмакчи бўлади.

Аҳолига нақд пулда эмас, пластик карта орқали ёрдам бериладиган бўлса, банк ҳисоб рақамидан пул ўғирлаш эҳтимоли жуда кам бўлади. Фуқаролар моддий ёрдам олиш мақсадида аҳволи ҳақида ёлғон маълумот бериш хавфини камайтириш учун улар ўз маълумотларини тизимга киритганидан сўнг шароити ҳақида ёлғон ахборот бериши тегишли маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш керак.

Электрон пулнинг аниқ манзили бўлади. Муҳтож фуқарога берилган пул қай мақсадда сарфланаётганини ҳам банк кузатиш имкониятига эга бўлади», деди Ҳошимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқтисодчи карантинда даромадсиз қолганларга электронлаштирилган тизимда пул тарқатишни таклиф этди