
Кадр: Telegram
26 июль куни Хитойдан Ўзбекистонга яна 1000 та кислород концентратори олиб келинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.
Олиб келинган юклар Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида Мудофаа, Ички ишлар вазирликлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан қабул қилиб олинган. Ушбу юкнинг умумий қиймати 20 миллион долларни, оғирлиги 2,5 тоннани ташкил этади.
Махсус юклар таркибида шахсий ҳимоя воситалари мавжуд. Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар олиб келинган. Бундан ташқари, 1000 дона ўпка яллиғланганда фойдаланиладиган кислород концентраторлари ҳам мавжуд.
— Shukhrat (@bankir2102) July 27, 2020
«Хитойдан келтирилган тиббий буюмлар республика ҳудуди бўйлаб карантин режимини таъминлашга жалб қилинган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар, тиббий ходимлар ва бошқа муҳтож шахслар ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган ва қурилаётган шифохоналарга тарқатилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 20 июль куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келиш учун махсус самолёт ажратиш ҳақида кўрсатма берганди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистонга дори воситалари ва тиббий буюмларни, жумладан, кислород концентраторларини импорт қилиш жараёни соддалаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар