10:43 / 28.07.2020
2 169

Қаршида Сурияга кетиш учун босқинчилик билан шуғулланган «Жиҳодчилар» гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Қаршида Сурияга кетиш учун босқинчилик билан шуғулланган «Жиҳодчилар» гуруҳи аъзолари қўлга олинди
ДХХ ва ИИВ ходимлари Қарши шаҳрида муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган шахс томонидан ташкил этилган ноқонуний гуруҳ фаолиятга чек қўйди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиш орқали йўл харажатлари учун пул йиғиш, сўнгра, Сурияга бориб, террористик ташкилотлар сафига қўшилишни режалаштирган.

Қарши шаҳрида яшовчи 52 ёшли фуқаро муқаддам «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимига аъзо бўлганлиги учун 2004—2018 йилларда жазо муддатини ўтаган. Бу сафар у ўзининг яшаш манзилида 1994, 1996, 1998 йилларда туғилган уч нафар фарзанди ва 2000 йилда туғилган жияни, шунингдек, 1974—1998 йиллар оралиғида туғилган 11 нафар маҳаллий фуқародан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этиб, «Жиҳодчилар» оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

У Telegram’да «Жиҳодчилар» гуруҳини ташкил этиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийнинг ҳижрат ва жиҳод қилиш тўғрисидаги аудио, видеомаърузалари ҳамда даъватлари билан улашиб, оқим ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келган. Шунингдек, улар Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама этган.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Дастлабки тергов-суриштирув жараёнларида аниқланишича, гуруҳ етакчисининг кўрсатмаси билан унинг аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиш орқали йўл харажатлари учун пул йиғиш, сўнгра Сурияга бориб террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режа қилган.

Уларнинг яшаш манзилидан компьютер, DVD-дисклар, флеш-карталар, дрон, телефон аппаратлари, диний мазмундаги адабиётлар, шунингдек, бир донадон ўқотар ва пневматик қурол, патронлар ва гилзалар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидланишича, гуруҳ аъзолари орасида МЧЖ раҳбари ва ишчиси, буюм бозорида сотувчилик билан шуғулланувчи шахслар ҳамда институт талабаси бор.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қаршида Сурияга кетиш учун босқинчилик билан шуғулланган «Жиҳодчилар» гуруҳи аъзолари қўлга олинди