10:36 / 04.08.2020
3 522

Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди

Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди
Жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда бир нечта шахсларнинг ўзаро жанжали акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 август куни “Дархон” маҳалласида истиқомат қилувчи 35 ёшли А.М. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унга, синглиси ва укасига тан жароҳати етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Можаронинг бошланишига 39 ёшли Ф.А. томонидан кўчада ўйнаётган болаларга, шу жумладан аризачининг 12 ёшли қизига шовқин қилмаслик юзасидан берилган танбеҳи сабаб бўлган. Шундан сўнг қизнинг катта ёшдаги қариндошлари ва Ф.А.нинг қариндошлари ўртасида ўзаро жанжал бошланиб, воқеа тан жароҳати етказиш билан якунланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жанжалнинг ҳар бир иштирокчиси қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо-Улуғбек туманида содир бўлган жанжал ҳақида расмий маълумот берилди