17:53 / 08.08.2020
3 044

Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди

Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди
2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29652 (+193) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 53 ёшли Д.Т. (аёл) ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли А.З. (эрак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 21006 (+626) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди