15:28 / 10.08.2020
2 052

Қидирувдаги Lacetti солиқ қарзи учун олиб қўйилди

Қидирувдаги Lacetti солиқ қарзи учун олиб қўйилди
Бўз туманлараро иқтисодий судининг 2 та ижро ҳужжатига асосан қарздор “Бўзлик Дониёрбек диёри” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 89 192 328 сўм солиқ қарзи ундириб берилиши белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими иш юритувидаги ушбу ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздорни солиқ қарздорлигини тўлаш бўйича бир неча бор огоҳлантиради. Бироқ, шунга қарамасдан қарздор фермер хўжалиги солиқ қарзини ўз вақтида бартараф этиш чорасини кўрмаган. Шу сабабли, Бюро ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 18.01.2020 йилда жавобгарга тегишли бўлган “Ласетти” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюро қидирув ҳодимларининг олиб борган қидирув ишлари натижасида жорий йилнинг 5 август куни қарздорга тегишли “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси топилди. Автомашина хатланиб, Бўстон туманидаги “Анд файзи” хусусий корхонасига тегишли жарима майдонига олиб кириб қўйилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги Lacetti солиқ қарзи учун олиб қўйилди