21:15 / 13.08.2020
6 871

Ўзбекистонда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар номи маълум қилинди

Ўзбекистонда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар номи маълум қилинди
«Ўзгидромет» Ўзбекистон шаҳарлари ифлосланиш даражаси бўйича маълумотларни тақдим этди.
Ташкилот атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини 25 та шаҳардаги 63 та стационар кузатув пунктида амалга оширади. Аҳоли сонига қараб ва норматив ҳужжатлар асосида шаҳарларда 2 тадан 4 тагача пост жойлаштирилган. Кузатув пунктларида атмосфера ҳавосидаги 12 та ифлослантирувчи модда назорат қилинади.

2020 йил июль ойида атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги республиканинг 21 та шаҳаридаги 56 та пунктда олиб борилган. 17 та шаҳарда «паст» ифлосланиш даражаси, Тошкент, Олмалиқ, Ангрен ва Фарғона шаҳарларида «юқори» ифлосланиш даражаси қайд этилган.

Шаҳарда атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш дастури бешта асосий ифлослантирувчи модда: чанг (қаттиқ муаллақ заррачалар), олтингугурт диоксиди, углерод оксиди (ис гази), азот диоксиди, азот оксидини ўз ичига олади. Саноат ажратмалари таркиби ва яқинда жойлашган шаҳарлар ва туташган ҳудудлар хусусиятларига қараб дастурий ўлчовларга бошқа моддалар (аммиак, фенол, формальдегид, озон, хлор, қаттиқ фторидлар, фторли водород, оғир металлар) қўшилади.

Умуман, июль ойида республика бўйича атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси меъёр чегарасида бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар номи маълум қилинди