Марғилон шаҳаридаги «Б» номли маҳалла раиси У.Ғ. 300 АҚШ доллари олаётганда ушланди. Оқсоқол шу пул эвазига бир фуқарога «юқори лавозимда ишловчи танишлари» орқали («Ҳар бир оила - тадбиркор» дастури асосида) 30 млн. сўм кредит «олиб бермоқчи» эди. Бироқ Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари гўёки «пишиб қолган» ишнинг белига» тепишди.
Энди бу ёғи тергов, суд... Чунки, ҳолат юзасидан аллақачон фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди-да.
Бош прокуратура матбуот хизматининг ушбу хабарига марғилончасига «ўзимиздан жичча қўшсак», «Ҳар бир оила - тадбиркор» - маҳаллий эмас, Давлат дастури ҳисобланади. Бунинг учун озмунча маблағ аажратилгани йўқ. Фуқароларнинг косаси оқариши учун амалга оширилаётган шу каби хайрли ишлар «юқори лавозимда ишловчи танишлар» орқали битмаслиги ҳақида гап чиқишининг ўзига тоқат қилиб бўлмайди. Бундай гап-сўзлар ким-ким - маҳалла раисидан чиқиб, икки ўртада «соққа» қилиб қолишга уриниш эса икки карра ёқимсиздир.
Мутасаддиларга инсоф, орган ходимларига тўзим берсин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади