22:43 / 16.08.2020
2 459

Қўллар учун мўлжалланган электр қуритгич коронавирусни ўлдириши ростми?

Қўллар учун мўлжалланган электр қуритгич коронавирусни ўлдириши ростми?
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: СПИД (ОИВ) билан зарарланган инсонлар коронавирусга чалинишда хавф гуруҳига кирадими?
Жавоб: ОИВ билан яшаётган инсонлар, касалликни ўтказиб юборганлар, CD4 даражаси ва вирусли юкламалари паст бўлганлар, шунингдек антиретровирус давосини олмаётганлар — ҳар қандай инфекцияга мойил бўлиб, асоратларга олиб келади.

Савол: Қўллар учун мўлжалланган электр қуритгич коронавирусини ўлдириш ростми?
Жавоб: Йўқ. Қўллар учун электр қуритгич COVID-19 вирусини ўлдирмайди.
Инфекциянинг олдини олиш учун мунтазам равишда қўлларга таркибида спирт мавжуд антисептиклар билан ишлов бериш ёки уларни совун билан ювиш шарт. Ювилган қўлларни қоғоз сочиқ ёки электр қуритгич ёрдамида қуритиш керак.

Савол: Ўпкани текшириш учун қаерга бориб МСКТ текширувидан ўтсак бўлади?
Жавоб: Ўпкани текширувини шифокор маслаҳатига кўра бажариш лозим. Мустақил равишда ўтиш тавсия этилмайди, унга кўрсатма ва қарши кўрсатма бор.

Тошкент шаҳридаги қайси клиникаларда МРТ ва МCКТ ускуналари борлиги, қайси ҳолатда клиникага мурожаат қилиш мумкинлиги, туман кесимида энг яқин ва фаолият юритаётган клиникалар ҳақида маълумот берадиган (71) 200 17 20 Call-маркази фаолият олиб бормоқда. Шу рақамга қўнғироқ қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин.

Савол: Резинали қўлқоплар — жамоат жойларида коронавирусдан ҳимояланишда самаралими?
Жавоб: Йўқ. Сиз COVID-19 инфекциясидан ўзингизни резинали қўлқоплар ёрдамида ҳимоя қила олмайсиз, бу самара бермайди.
Тўлиқ ҳимояланиш учун сиз қўлингизни антисептик воситалардан фойдаланиб тозаласангиз, мақсадга мувофиқ. Чунки COVID 19 инфекцияси резинали қўлқопларни зарарлаши мумкин, бу холат орқали сиз юзингизга инфекцияни юқтириб олиш хавфини туғдиради.

Савол: Коронавирус кимларга юқмайди, агар ҳозиргача касалланмаганлар бўлса, ундан қандай сақланиш мумкин?
Жавоб: ЖССТ томонидан бу касалликка ҳамма чалиниши мумкинлиги тўғрисида маълумот берилган.
Бугунги ҳолатга тўхталсак, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш ҳамда имкон қадар ўзини алоҳидалаганларга юқиш эҳтимоли пасаяди ёки вирус организмга тушиши камаяди.

Одамлар билан мулоқотни чеклаган инсонларга юқмаслиги мумкин. Лекин вақт ўтиб, ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан барибир тўқнашади ва шу даврда коронавируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса, енгил кечиради.

Савол: Корхонада эртадан ишга рухсат беришса, ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун қандай термометрдан фойдалансак бўлади?
Жавоб: Тана ҳароратини ўлчаш 2 хил асбоб орқали фойдаланилади:
Термометр — бу асосан тананинг терисига қўйиб ўлчаш учун мўлжалланган.
Пирометр — бу тана териси билан контакт қилмасдан ўлчаш. Термометр асосан уй шароитида фойдаланиш учун қулай, чунки уни ҳар бир ишлатилгандан кейин унга антисептик ишлов бериш керак бўлади, бу эса кўп вақт олади.

Шунинг учун умумжамоа жойларида — пирометрдан фойдаланилади, у ёрдамида контактсиз кетма-кет бир неча ходимларнинг тана ҳароратини ўлчаш мумкин, қулайлик ва гигиеник нуқтаи назардан, пирометрлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўллар учун мўлжалланган электр қуритгич коронавирусни ўлдириши ростми?