17:38 / 17.08.2020
3 391

Коронавирус пандемиясининг кутилмаган таъсири ҳақида маълумот берилди

Коронавирус пандемиясининг кутилмаган таъсири ҳақида маълумот берилди
Фото: American Society of Plastic Surgeons
Пластик жарроҳлик соҳаси коронавирус пандемияси туфайли жиддий даражада кучайди. Бу ҳақда New York Times нашри хабар қилди.
Газетанинг қайд этишича, пандемия даврида одамлар орасида турли мобил иловалар воситасида видеоалоқа орқали қўнғироқлар амалга оширишлар сони ортган. Аммо бундай ўзгаришлар ҳаммани ҳам хурсанд қилмаяпти, улар кадрдаги кўринишидан норози бўлмоқда. Ушбу ҳолатни деб кўпчилик пластик жарроҳларга мурожаат қилмоқда.

«Бир йил ичида ёз мавсуми давомида бу қадар кўп юз терисини торттириш операциясини амалга оширмаганман», — дейди Атлантадаги пластик жарроҳ Дайана Александер.

Аёлнинг айтишича 18 майдан июль охиригача жами 251 та жарроҳлик амалиёти ўтказган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, мижозларнинг аксарияти Zoom иловаси орқали кўринишлари жуда даҳшатли эканидан нолиб, унга мурожаат қилган.

Нашр мазкур трендни кутилмаган бурилиш деб атаган, сабаби АҚШда пластик жарроҳлик анчайин қиммат: битта амалиёт нархи тахминан 3,3 мингдан 25 минг долларгача туради. Кўпинча пластик жарроҳлик операциялари суғурта компанияси томонидан қоплаб берилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус пандемиясининг кутилмаган таъсири ҳақида маълумот берилди