21:16 / 18.08.2020
9 878

Жасур Ғоипов салкам 5 йил қамоқда ўтиргани ҳамда тўй бузилганига қарамай ҳалигача Муниса Ризаева билан яқинлиги ҳақида

Жасур Ғоипов салкам 5 йил қамоқда ўтиргани ҳамда тўй бузилганига қарамай ҳалигача Муниса Ризаева билан яқинлиги ҳақида
Фото: «Shok.uz»
2014 йилда «Бу ёмғирмас», «Минг афсус», Шаҳзода билан куйланган «Super lady» каби қўшиқлари билан машҳур бўлган хонанда Жасур Ғоипов «Shok.uz» сайтига интервью берди. Ушбу суҳбат чоғида хонанда нима сабабдан 4 йил-у 7 ой қамоқда ўтиргани, ундан сўнг 7 ой шифохонада даволангани, Муниса Ризаева билан тўйи бузилганига қарамай ҳалигача дўст эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

«2015 йил декабрь ойида Малайзиядан учиб келдим ва шундай ҳолатга тушдим. Яқинларимнинг айрим ҳаракатлари туфайли қамалдим. Қамоққа тушганим мен учун бир академия бўлди. Кўп нарсаларни тушундим. Ҳар бир инсон ҳаётда ўтаётган яхши, ёмон кунлари унга дарс.

Мен айбим учун қамалдим, дея олмайман. Яқинларимнинг айби билан шундай вазиятга тушдим. Кўпчилик билади, хонандалик менинг хоббим, асосий ишим тадбиркорлик. 14 ёшимдан бери тадбиркорлик билан шуғулланаман.

Кимлардир наркотиклар учун қамалди, деб ҳам ўйлашди. Аслида иқтисодий жиноят, пора бериш ҳолати билан айбландик. 4 йил-у 7 ой қамоқда ўтирдим, мен биринчи кунлари шок ҳолатида эдим. Давлат раҳбари ўзгарганидан кейин бизнинг ишимиз қайта кўтарилди, гуруҳимиздан қамалганларнинг 80 фоизи оқланди.

Қамоқдан чиққанимдан кейин 7 ойча шифохонада ётдим. Дўстлар, ҳамкасблар хабар олиб туришди, раҳмат. Муниса Ризаева келди, ундан жуда миннатдорман, Отабек Муталхўжаев, ‘Беном‘ гуруҳи йигитлари, Сардор Раҳимхон хабар олиб турди
», — дейди хонанда.

Жасур Ғоипов, шунингдек, 2014 йилда Муниса Ризаева билан тўйи нима сабабдан бузилгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

«Муниса билан тўйимиз бўлмагани, аввало тақдир. Бунга кўп нарсалар сабаб бўлиб қолди. Муниса иккаламизни ‘ўқитиб’ ажратиб юборишди. Бизнинг энг катта хатомиз — тўйимиз бўлаётганини оммага чиқариб юборганимиз. Муносабатларимиздан PR қилмоқчи бўлмаганмиз. Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Балки муносабатларимиз яна тикланар, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен ҳозир бўйдоқман, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Муниса билан эслайдиган хотираларимиз кўп, у билан ҳозиргача яхши муносабатдамиз», — дейди Жасур Ғоипов.

Фото: Instagram / @jasurgaipov

Фото: Instagram / @jasurgaipov
«Ҳалиям Муниса Ризаевани яхши кўрасизми?» деган саволга Жасур Ғоипов «Уни яхши кўрмасликнинг иложи бўлмаса керак» дея жавоб берди.
Жасур Ғоипов уйлангани, рафиқаси билан уч ой бирга яшагани, бир қиз фарзанд кўргани, ажрашгани ҳақида ҳам гапирди.

«Нима учун рафиқангиз билан ажрашгансиз?» деган саволга унинг жавоби қуйидагича бўлди:
«Шунақа ҳолат бўлиб қолди. Бунинг изоҳи йўқ. Сабаб бўлмади. Икки инсон бир-бири билан турмуш қурганидан сўнг, улар бир тўлқинга тушиб олиши керак, менимча. У билан уч ой бирга яшадик. Расман ажрашмаганмиз, лекин бирга яшамаймиз. Ҳозир ажрашиш жараёни кетяпти. Уйланишга шошилаётганим йўқ. Ҳозир бир-бирини тушунмай, уйланиб олишяпти ва кўп ўтмай ажрашишяпти. Би инсонни яхши билмай, синамай, турмуш қурмоқчи эмасман», — дейди хонанда.

Жасур Ғоипов рафиқаси Феруза билан.
Фото: «Shou-biznes.uz»

Жасур Ғоипов 2014 йилнинг 26 декабрь куни «Яккасарой ресторанида дабдабали тўй қилиб, Феруза исмли қизга уйланган эди. Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жасур Ғоипов салкам 5 йил қамоқда ўтиргани ҳамда тўй бузилганига қарамай ҳалигача Муниса Ризаева билан яқинлиги ҳақида