19:18 / 20.08.2020
1 733

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: ундирувчининг алимент пуллари ундириб берилди

МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: ундирувчининг алимент пуллари ундириб берилди
Жорий йилнинг 8 август куни “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали фуқаро М.Чориева томонидан йўлланган мурожаати юзасидан.
Мазкур мурожаатдан, Косон туманида яшовчи Чориева Маҳлиё мазкур хабар орқали Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими ходимлари собиқ турмуш ўртоғидан алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам бермаётганлигини билдирган.

Аниқланишича, ФИБ Косон туманлараро судининг 29.01.2019 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қувватов Аббосдан ундирувчи Чориева Маҳлиё фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш хақи ва бошқа барча даромадларининг 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Косон туман бўлими иш юритувига 04.02.2019 йилда келиб тушган.

Шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздор жорий йилнинг апрель ойига қадар бўлган алимент пулларини тўлиқ тўлаб келган.

Апрель ойидан бошлаб алимент пуллари тўланмагандан сўнг, ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Қувватовнинг номидаги мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган.

Сўровномалар натижасида 9.04.2020 йилда қарздор “ENTER Engineering Pte. Ltd.”да ишлатганлиги аниқланган ва у ерга 21.04.2020 йилда алимент тўловларини иш ҳақига қаратиш бўйича талабнома юборилган. Аниқландики, қарздор ўша даврда карантин бошланганлиги сабабли ўз ҳисобидан меҳнат таътилида бўлганлиги учун алимент пуллари ўтмасдан келган.

Мурожаатдан сўнг давлат ижрочилари, жорий йилнинг 15 август куни қарздорнинг яшаш уйига бориб, унинг ўзидан нақд пул кўринишида 1-августгача бўлган 3.064.000 сўм алимент ва моддий таъминот пуллари ундирувчи М.Чориевага тилхат асосида топширилган.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси: ундирувчининг алимент пуллари ундириб берилди