16:30 / 24.08.2020
3 119

Навоийда Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди

Навоийда Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди
Фото: Видеодан скриншот
Навоий вилояти Конимех тумани ҳудудида Nexia ҳамда Changam машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилган.

Ҳодиса 2020 йил 19 август куни соат 10:25 ларда юз берган. Nexia ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва Changam русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Фото: Видеодан скриншот

Фото: Видеодан скриншот
Авария оқибатида Nexia ҳайдовчиси ўта оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. ЙҲХББ тақдим этган видеолавҳада Changam машинаси ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда Nexia ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди