00:23 / 25.08.2020
3 785

Коронавирус хавфли шаклининг келиб чиқиш сабаби фош этилди

Коронавирус хавфли шаклининг келиб чиқиш сабаби фош этилди
Фото: «Public Domain/Wikimedia»
Швецияда Каролин институти олимлари одам иммун тизими COVID-19 оғир шаклининг ривожланишига олиб келиш сабабини аниқлашди. Хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ўзига хос иммун ҳужайраларнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида «Science Immunology» журналида мақола чоп этилди.

Тадқиқот чоғида мутахассислар коронавирус инфекциясининг ўрта (10 киши) ва оғир (17 киши) шаклидан қийналаётган 27 нафар беморнинг қон намуналарини таҳлил қилишди. Назорат гуруҳи сифатида 17 нафар соғлом одамнинг қон намуналари таҳлили олинди. Буни қарангки, SARS-CoV-2ни юқтирганда табиий қотиллар деб аталувчи (NK-ҳужайралар) цитотоксик лимфоцитлар эрта фаоллашади, бироқ COVID-19нинг ўрта ва оғир кечишида турлича ҳаракат қилади.

Оғир беморларнинг NK-ҳужайралари одатда NKG2C ва Ksp37, перфорин оқсиллари юқори экспрессиясини намойиш этишади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу мослашувчан табиий қотиллар деб аталувчи юқори даражада акс этади. Мослашувчан NK-ҳужайралар бошқа NK-ҳужайралар билан таққослаганда нишон-ҳужайраларни юқори самарадорлик билан ўлдиришга қодир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коронавирус хавфли шаклининг келиб чиқиш сабаби фош этилди