13:08 / 28.08.2020
4 622

Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осонлашди

Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осонлашди
Aбитуриентлар томонидан телефон рақами йўқолгани, телефон рақами ишдан чиққани ёки шахсий кабинетга кириш паролини унутиб қўйгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Давлат тест маркази томонидан мазкур мурожаатлар инобатга олинган ҳолда, abitur.dtm.uz сайти орқали «Aбитуриент рухсатномаси»ни юклаб олиш учун қўшимча имконият яратилди.

Энди «Aбитуриент рухсатномаси»ни шахсий кабинетга кирмасдан ҳам олиш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, рухсатнома олиш учун телефон рақам ва пароль шарт эмас.

Бунда «Aбитуриент рухсатномаси»ни юклаб олиш учун қуйидаги маълумотлар керак бўлади:
— паспорт cерияси;
— паспорт рақами;
— жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР).

Мазкур имкониятдан қуйидаги ҳавола орқали фойдаланиш мумкин: https://abitur.dtm.uz/allow

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Aбитуриент рухсатномасини олиш энди янада осонлашди