13:43 / 28.08.2020
2 753

Шерзод Шерматов: Онлайн таълим айниқса биринчи синф ўқувчилари учун қийинчилик туғдиради

Шерзод Шерматов: Онлайн таълим айниқса биринчи синф ўқувчилари учун қийинчилик туғдиради
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов янги ўқув йили гибрид сценарий асосида бошланган тақдирда, онлайн таълим биринчи синф ўқувчиларининг ўзлаштиришига қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Биринчи синф ўқувчилари онлайн таълимда қийналиши бор гап. Хавфдан қўрқиб мактабга юбормайдиган, уйда ўзим ўргатаман, қўлидан ушлаб ёздираман, дейдиган ота-оналар ҳам бор. Лекин барибир биринчи синф ўқувчисига ўқитувчи ўргатиши керак.

Синф даражаси қанча юқорилаб борса, онлайн таълимнинг самараси ҳам шунча яхши бўлади. Кейинчалик университетда талаба ўзи ўқишга ҳаракат қиладиган бўлади.

Мажбурий таълим – мактабда болани ўқитиш учун қаттиққўллик ҳам қилинган. Ота-оналар 1,5 ой карантин даврида фарзандларини ўзлари уйда ўқитиб кўришди. Аммо бир нафар болани ҳам ҳамма эплай олгани йўқ. Ўқитувчи эса ўргатади», – деди вазир Kun.uz'га берган интервьюсида.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамовага кўра, янги ўқув йилида 650 минг нафардан ортиқ ўқувчи биринчи синфга қабул қилишини кутилмоқда.

«Биринчи синф ўқувчилари таълимни онлайн ёки анъанавий шаклда бошлашларидан қатъи назар, уларга президент совғалари ўз вақтида етказиб берилади», – деган у «Ўзбекистон 24» радиоканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилган. Мактаблар фаолияти гибрид сценарий асосида – анъанавий ва онлайн таълим шакли аралаш ҳолда ташкил этилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов: Онлайн таълим айниқса биринчи синф ўқувчилари учун қийинчилик туғдиради