20:21 / 29.08.2020
2 430

Президент Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги янги қуриб битказилган бекатларини бориб кўрди (фото)

Президент Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги янги қуриб битказилган бекатларини бориб кўрди (фото)
Шавкат Мирзиёев давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик билан танишмоқда. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, янги транспорт объектлари, йўллар, корхоналар ишга туширилиши кутилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, биринчи манзил Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши бўлди. Давлат раҳбари «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда бориб, амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. «Бу йўл ҳамма нарсани тезлаштиради. Ҳаракатни ҳам, иқтисодиётни ҳам, ҳаётни ҳам», — деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Ушбу метро йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши Президентнинг 2016 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ бошланган эди. Шавкат Мирзиёев бу ерга бир неча бор келиб, ишнинг бориши билан танишган. Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, қарийб 3 километр метро йўли ҳамда «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари барпо этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати
«Бу йўлни қуриш осон бўлгани йўқ. Маблағ топиб, чет элдан мутахассислар олиб келиб, лойиҳани синчиклаб кўриб чиқдик. Икки йил давомида қурилиш бўлди. Энг муҳими, бу транспорт арзон, хавфсиз, қулай», — дея мазкур бунёдкорлик ишларининг тарихини ёдга олган Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, бу транспорт тармоғи иқтисодиёт ва экология жиҳатидан улкан аҳамиятга эга. Хусусан, мазкур икки бекат орқали кунига 7,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади. Натижада автобуслар йўналиши оптималлашиб, автомобиллар тирбандлиги камаяди. Йилига 5,3 минг тонна зарарли газ атмосферага чиқишининг олди олинади.

Тошкент метрополитенидан кунига 240 минг йўловчи фойдаланади. Жами 21 километрдан иборат учта янги Юнусобод, Сергели ва Қўйлиқ йўналишлари қурилиши натижасида яна 150 мингдан зиёд киши қамраб олиниши режалаштирилган.








arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Тошкент метросининг Юнусобод йўналишидаги янги қуриб битказилган бекатларини бориб кўрди (фото)