21:53 / 29.08.2020
2 318

Бола онаси бағрига қайтарилди

Бола онаси бағрига қайтарилди
Болалар ота-онаси билан бахтиёр. Аммо минг афсуски, ҳаёт баъзан фарзандлар истаги асосида қурилмаган бўлиши мумкин. Бунда кўпроқ жабр чекадиган, руҳан эзиладиган ўртадаги болалар бўлиши мумкин. Эр-хотин муносабатларининг номутаносиблиги ёки қайнона келиннинг ўзаро келишмовчилиги боис ажрашиб кетган оилаларда вояга етаётган болалар отасини танласа она меҳридан, онасини деса ота меҳридан мосуво бўлиб яшайди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун айтган сўз ҳақ сўздир.

М. ва Ф. анча йил давомида бирга яшашди. Аммо сўнги ойлар мобайнида ўртадаги келишмовчиликлар сабаб, М. уйдан кетишга мажбур бўлди аммо жондан азиз фарзандини ўзи билан олиб кетолмади, албатта турмуш ўртоғининг қаршилиги билан.

Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Ф.Улашевдан ундирувчи М.Усанова фойдасига 28.06.2010 йилда туғилган вояга етмаган фарзандини онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нишон туман бўлими иш юритувига келиб тушди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 19 август куни бола ундирувчига давлат ижрочилари томонидан олиб берилди.
Бюро ўз ваколатлари доирасида вазифасини амалга оширди, аммо фарзанд йиллар ўтиб армон қилмаслиги, ота-она меҳридан баҳраманд бўлиб вояга етишга минг карра ҳақли эканлигини вақтида англаб етиш пушаймонликлар олдини олишини унутмайлик.

У.Тўлаганов
МИБ Нишон туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бола онаси бағрига қайтарилди