Веолиа Энергй кузда нега иссиқ сув 5 кунга ўчирилишини тушунтирди

1 дақиқа ўқиш115
Веолиа Энергй кузда нега иссиқ сув 5 кунга ўчирилишини тушунтирди

Тошкентда куз фаслида иссиқ сувнинг ҳар йили бир неча кунга ўчирилишига сабаблар Веолиа Энергй томонидан тушунтирилди. Компанияга кўра, асосий омил иссиқлик тармоқларининг эскиргани билан боғлиқ.

Шаҳарнинг ер остидаги иссиқлик коммуникацияларининг катта қисми ўнлаб йиллар аввал қурилган. Шу сабабли уларни босқичма-босқич янгилаш талаб этилади. Барча қувурларни бир мавсумда алмаштиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳозирги асосий вазифа тизимни ишчи ҳолатда сақлаш ва қиш мавсумида аварияларнинг олдини олишдан иборат.

Иссиқ сув беш кунга ўчирилган даврда мутахассислар қувурларни юқори босим остида текширади, қозонхоналарга техник хизмат кўрсатади ва иссиқлик узатиш тизимини созлайди.

Қувурларнинг мустаҳкамлигини текшириш орқали мавжуд носозликларни қишда, ҳаво ҳарорати минус 10 даражага тушган пайтда эмас, олдиндан аниқлаш ва бартараф этиш мумкин.

Шунингдек, қозонлар ва насосларни тозалаш ҳамда айрим деталларни алмаштириш учун ускуналарни тўлиқ тўхтатиш талаб этилади. Иссиқлик таъминотини созлаш эса қишда иссиқ сув ва иситиш тизими юқори қаватларга ҳам узилишларсиз етиб боришини таъминлаш учун амалга оширилади.

Компания маълумотига кўра, беш кунлик муддат минимал ҳисобланади. Бу вақт ичида ускуналар тўхтатилади, бир неча километрлик тармоқлардаги сув чиқариб юборилади, таъмирлаш ишлари бажарилади, тизим қайта сувга тўлдирилади ва ишчи ҳолатга келтирилади.

Веолиа Энергй иссиқлик тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш ишлари давом этаётганини маълум қилди. Мақсад қишда хонадонларда коммунал авариялар юзага келишининг олдини олиш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?