00:08 / 03.09.2020
3 413

Сирдарёда целлофан остида тест ишлаётган абитуриентлар

Сирдарёда целлофан остида тест ишлаётган абитуриентлар
Фото: Telegram
Ўзбекистонда 2 сентябрдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. Пандемия сабабли имтиҳонлар стадионлар ва хиёбонларда бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳонларнинг биринчи кунида Ўзбекистонда булутли об-ҳаво кузатилди. Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги стадионда иккинчи сменада имтиҳон топшираётган талабалар устидан ёмғир томчилади. Имтиҳон ташкилотчилари абитуриентлар ҳамда улар ишлаётган тест ва жавоб варақларини ёмғирдан ҳимоя қилиш учун антиқа йўл тутди.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев томонидан эълон қилинган суратда абитуриентлар ўтирган қаторлар устидан узунасига целлофан плёнка тортилганини кўриш мумкин.
«Илгари плёнка остига пахта экиларди, энди абитуриент ‘экиляптими’ дейман», — дея ҳазиломуз изоҳ берган Хушнудбек Худойбердиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда целлофан остида тест ишлаётган абитуриентлар