12:17 / 06.09.2020
2 117

Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди

Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида марихуана гиёҳвандлик воситасини қовураётган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ИИО ходимлари томонидан 1 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У. «Заря» уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У.га тегишли дала-ҳовлида 675 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётгани аниқланган. Бундан ташқари, қозон олдидан яна 1 килограмм 251 грамм марихуана топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (гиёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.У. ва Х.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмалиқда марихуана қовураётган шахслар ушланди