11:28 / 07.09.2020
1 724

Самарқандда абитуриентларга яширин алоқа воситаларини сотаётган шахс аниқланди

Самарқандда абитуриентларга яширин алоқа воситаларини сотаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатиладиган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ долларидан сотаётган 29 ёшли У. исмли шахс аниқланди.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликлари бўйича огоҳликка чақирган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда абитуриентларга яширин алоқа воситаларини сотаётган шахс аниқланди