20:53 / 07.09.2020
1 944

Гиёҳвандлик воситаларини яширинча етиштираётган шахс фош бўлди

Гиёҳвандлик воситаларини яширинча етиштираётган шахс фош бўлди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Б.Х.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахс томорқасидаги полиз экинлари орасида гиёҳвандлик ўсимлигини ноқонуний тарзда парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Вилоят ИИБнинг тегишли хулосаларига кўра, ушбу гиёҳвандлик воситалари таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳванд моддаси бор бўлган “каннабис ўсимлиги” эканлиги ва оғирлиги 1689 грамм эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 19 август 1999 йилдаги "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сон Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 12 ноябрь 2015 йилдаги "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида"ги ВМ-330 сонли қарори билан мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид муносабатлар тартибга солинади.

Мазкур қонун ҳужжатларида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият, жумладан, уларни олиб кириш ва олиб чиқиш, тақсимлаш, ишлаб чиқиш, тайёрлаш, йўқ қилиш, шунингдек, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш фаолияти фақатгина юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосидагина амалга оширилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гиёҳвандлик воситаларини яширинча етиштираётган шахс фош бўлди