11:44 / 08.09.2020
2 648

Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб кетди

Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб кетди
Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Навоий шаҳрида фуқаро ва ЙПХ ходими ўртасида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Навоий шаҳри ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими "Матиз" русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширган вақтида, ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетган. Ҳайдовчи бозорлик қилганлигини айтиб, йўл-йўлакай яшаш манзилига маҳсулотларни ташлаб чиқишини сўраган. ЙПХ ходими одамгарчилик юзасидан рози бўлган.

Ҳайдовчи яшаш манзилига кириб, опаси билан қайтиб чиққан ва жарима майдончасига ўзи эмас опаси боришлигини айтган. ЙПХ ходими ҳайдовчининг ўзи боришини сўраган, аммо опаси транспорт воситасининг олд ўриндиғига чиқиб олган.

ЙПХ ходими автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳайдовчининг опаси сабабсиз бақир-чақир қилиб, тўсатдан автомашина рулини буриб юборган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ходим транспорт воситасини тўхтатган. Аёл ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб, бошқа транспорт воситасига ўтирган ва йўл-йўлакай бодикамера тугмаларини босиб, ўчиришга уринган. Бодикамера эса ишлашда давом этган. ЙПХ ходими аёлни жаҳл устида эканлигини кўрган ва кўчада тортишмасдан, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган.

Аёл бироз вақт ўтиб, олиб кетган бодикамераси ва жезл таёқчасини кўтариб вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи қабулига келган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда аёл киши ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб кетди