Жорий йилнинг 11 сентябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Таътилдаги ходимларнинг ишга чақирилиши меҳнат қонунига зид-ку...” номли хабар жойлаштирилди.
Мазкур хабарда, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси тизимида ишловчи ва бугунги кунда ўз ҳисобидан таътилга чиққан ходимлар ишга чақирилаётганлиги маълум қилинган.
Мажбурий ижро бюросининг Қашқадарё вилоят бошқармаси тизимида фаолият олиб бораётган 326 нафар ходимларнинг 96 нафари ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан таътилга чиққан ҳамда таътилда бўлган ушбу ходимлар мажбурий тарзда ишга жалб қилинмаган.
Бироқ, таътилдаги ходимларнинг ўз ҳохишларига кўра, ишни давом эттириш истагини билдириб бошқарма ёки ҳудудий бўлимларга келаётганлари ҳам йўқ эмас.
Бу ҳолат, ходимларни ишга мажбурий тарзда жалб этилиши дегани эмас, албатта.
Бундай мурожаат этилган ҳолларда меҳнат қонунчилигига асосан ишни давом эттиришлари рухсат берилади.
Шу сабабли, ходимларнинг ўз ҳисобидан таътилга чиқиши аҳволи ҳамда ишни давом эттириш истагини билдираётган ходимларнинг мурожаатлари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, ушбу хабардаги Бюронинг Қамаши, Ғузор, Китоб ва Шаҳрисабз шаҳар бўлимларининг фаолиятларини акс эттирган фотосуратлар - бошқарма фаолиятига ошкоралик бериш, оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан мунтазам муносабат ўрнатиш мақсадида, бошқарманинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги каналидан олиб жойлаштирилган.
Мажбурий ижро бюросининг
Қашқадарё вилояти бошқармаси
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Қашқадарё вилояти бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Самарқандда Амир Темур боғлари қайта тикланади
Ўзбекистонда 6,5 мингдан зиёд никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётганларнинг никоҳи қайд этилди